Жамият, Самарқанд - 12:43 · 16.06.2022

Самарқандда она ва бола аёлни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида она ва бола аёлни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, тармоқларда тарқалган видео юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат айбдорларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий жазо чоралари кўрилиб, жамоатчиликка маълумот берилиши айтилган.

Аввалроқ Бухорода солиқ идораси ходими бошчилигида эркакни «самосуд» қилган тадбиркорлар ушланганди. Улар жабрланувчига руҳий тазйиқ ўтказиб, бир неча маротаба урган.

Bugun — LIVE