Жамият, Самарқанд - 10:22 · 16.06.2022

Самарқандда қудуқда ҳушини йўқотган эркак қутқариб олинди — видео

Самарқанд туманида 15 июнь куни 8 метрли қудуқда ҳушини йўқотган эркак қутқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, соат 19:44 да вилояти ФВБга туманнинг Навбоғчиён МФЙ Узимзор кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан мурожаат келиб тушган. Таъкидланишича, қудуқ қазиш ишлари вақтида 31 ёшли эркак тахминан 8 метр чуқурликда ҳаво етишмагани сабаб ҳушини йўқотган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбаоб-анжомлари ёрдамида фуқарони қудуқдан соғ-саломат чиқариб олган. Шунингдек, фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ Қашқадарёда артезиан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқариб олингани ҳақида хабар берилганди. Вояга етмаган бола салкам 1 сутка қудуқда қолган.

Bugun — LIVE