Жаҳон - 21:35 · 16.06.2022

Туркманистонда ҳукумат рухсатисиз пойтахтни тарк этишга рухсат берилди

Ашхобод аҳолиси Туркманистон миграция хизматидан вилоятларга чиқиш учун рухсат олиши шарт эмас. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Fergana.agency»

Маълум қилинишича, вилоятлар аҳолисига ҳали ҳам пойтахтга ташриф буюриш учун рухсат керак бўлади. Фуқаролар поезд ва самолётда саёҳат қилганда 72 соат ичида ўтказилган COVID-19 тестини салбий натижасини кўрсатиши шарт.

Бунгача Туркманистон аҳолиси дафн маросимларида қатнашиш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, иш эҳтиёжлари ва таълим олиш учун пойтахтга кириш ва чиқишда рухсатнома олиши керак эди.

Аввалроқ Туркманистон Ўзбекистондан транзит юкларини ташишга рухсат бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Туркманистон вилоятларидан бирида табиблардан ССВдан лицензия олиш талаб қилинган.

Bugun — LIVE