Жаҳон - 19:56 · 17.06.2022

Беларусь ҳарбий машғулотлар муддатини узайтирди

Беларусда мамлакат Қуролли Кучларининг ҳарбий машғулотлари 25 июнга қадар узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат ҳудудида ҳарбий мониторинг олиб борувчи «Беларускі Гаюн» хабар берди.

Фото: «Caspian News»

Маълум қилинишича, қуйидаги Беларусь полигонларда машғулотлар узайтирилади:

  • Борисовский полигонида 25 июнгача;
  • Минск яқинидаги 1-сонли ўқ отиш майдони 25 июнгача;
  • Гожский (Гродно шаҳри) 24 июнгача;
  • Брест 25 июнгача;
  • Репишче (Осиповичи шаҳри) 24 июнгача;
  • Марина Горка 25 июнгача;
  • Лосвидо (Витебск шаҳри яқини) 25 июнгача;
  • Неман 24 июнгача;
  • Чепелево 24 июнгача;
  • Доманово 24 июнгача;
  • Обуз-Лесной 24 июнгача;
  • Старие Дороги шаҳридаги полигон 24 июнгача;
  • Заслоново 25 июнгача;

Таъкидланишича, полигонлардаги машғулотлар давомийлиги кўпайганига қарамай, Беларусь армияси ҳамон ҳужум операцияларига тайёр эмас. Бундай машғулотларда ижобий таъсирга эга ягона нарса ҳимояланиш қобилияти ҳисобланади. Шунингдек, учувчилик кўникмаларида бироз ўсиш қайд этилган.

Аввалроқ Беларусь Украина билан чегарани қўриқлаш учун мамлакат Ички ишлар вазирлигининг бўлинмаларини жойлаштиргани маълум қилинганди. Шунингдек, Беларусь Украина билан чегарага 80 минг қўшин жойлаштириши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE