Жаҳон - 18:50 · 17.06.2022

Дунё бўйлаб тарқалаётган маймунчечак касаллигининг номи ўзгаради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус тез орада маймунчечак ва вирус келтириб чиқарадиган касалликка янги ном берилишини айтди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Фото: «TheHealthSite.com»

Маълум қилинишича, касаллик номини ўгзгартириш таклифи дунё бўйлаб 30 нафар олим томонидан илгари сурилган. Мутахассислар бу камситишдан қочишга ёрдам беришини қайд этган.

«ЖССТ, шунингдек, бутун дунё бўйлаб ҳамкорлар ва мутахассислар билан маймунчечак вируси номи, у келтириб чиқарадиган касалликнинг номини ўзгартириш устида ишламоқда. Тез орада янги номни эълон қиламиз», — дейди Гебрейесус.

ЖССТ маълумотларига кўра, шифокорлар аллақачон 39 мамлакатда маймунчечакнинг 1600 дан ортиқ тасдиқланган ҳолатларини ва 1500 га яқин шубҳали ҳолатларни аниқлаганлар.

Bugun — LIVE