Жаҳон, Сиёсат - 9:29 · 17.06.2022

«Глобал муаммо инфляция эмас, очарчилик, уруш ва Путиндир» — Пётр Порошенко

Озарбайжонда 16 июнь куни «Глобал дунё тартибидаги таҳдидлар» мавзусида IX глобал Боку форуми бошлангани ҳақида хабар берилганди. Унинг очилишида Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ҳам сўзга чиқди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Пётр Порошенко ҳозирда глобал муаммо очарчилик, уруш ва Путинлиги ҳақида гапириб, Путинниг ҳаракатларини кескин танқид қилган. Шунингдек, у кўрингани каби кучли эмаслигини таъкидалаган.

«Ҳамма нарсани ўз номи билан айтайлик. Ҳозирда глобал муаммо инфляция эмас, асл муаммо очарчилик, уруш ва Путиндир. Инсонларни миграцияга ундаётган сабаб очарчилик эмас, бунга Путин очган уруш сабаб. Энергия нархлари ошмаяпти, Путин энергия урушини олиб боряпти. Ҳозирда Путинга тегишли пропаганда инсонлар онгини заҳарлаб келмоқда. Ҳатто Украинани мағлуб қилган тақдирда ҳам Путин тўхташни хоҳламайди.

Фото: «Bugun.uz»

Дунёдаги иккинчи ўринда турган армиянинг асл аҳволини ҳамма кўриб турибди. Яхши янгилик нимада агар биз барчамиз бир бўлсак, агар унинг режимига қарши бақувват турганларни кўрадиган бўлса, Путинни тўхтата оламиз. Путин кўринганидек кучли эмас. Биз буни ҳар куни исботлаб келмоқдамиз. Биз оёқда қолиш ва курашни давом этишимиз учун ёрдам беринг. Бизга сизларни ва дунёни ҳимоя қилишимиз учун ёрдам беринг», — деди собиқ президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пётр Порошенко давлатга ҳиёнат, терроризмга ёрдам бериш сабаби билан Киевда судланаётгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Киев суди давлатга хиёнатда айбланган Порошенкони ҳибсга олмагани маълум бўлган. Шунингдек, Путин Порошенкога сиёсий бошпана таклиф қилганди.

Bugun — LIVE