Жаҳон - 7:35 · 17.06.2022

Ҳиндистонда 10 ёшли кар-соқов бола қудуққа тушиб кетди — видео

Ҳиндистонда кар-соқов бола уй ҳовлисида ўйнаб, 80 футлик (24,4 метр) очиқ қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «news.allauction.live»

Маълум қилинишича, бола 4 кундан кейин қутқарилган ва унга ёрдам бериш учун 500 киши йиғилган. Болани олиш учун туннель қазиш керак бўлган. Воқеа жойида кўплаб техника ва мутахассислар бўлишига қарамай, об-ҳаво шароити болани қутқаришга тўсқинлик қилган.

Қутқарувчилар камера ёрдамида боланинг қудуқ ичидаги ҳаракатларини кузатган. Бола қутқарилгунга қадар қудуқ ичида илон билан бўлган. Қутқарувчилар туннель орқали қудуқ ичига кириши биланоқ бола касалхонага етказилган. Аввалига бола реанимация бўлимида бўлган. Ҳозир унинг аҳволи барқарорлашган, бироқ у шифохонада шифокорлар назоратида қолмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистонда тўйда 13 киши қудуққа тушиб кетганди. Шунингдек, Марокашда беш ёшли бола 32 метрли қудуққа тушиб кетган.

Bugun — LIVE