Жаҳон - 10:05 · 17.06.2022

Маймунчечак касаллиги кенг тарқалаётган ҳудуд маълум қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Европа маймунчечак эпидемиясининг асосий эпицентри эканини маълум қилди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «CNC»

Ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге минтақада ҳозиргача 1,5 мингдан ортиқ маймунчечак касаллиги аниқлангани, бу дунёдаги барча инфекцияларнинг 85 фозини ташкил қилишини айтган. Расмий эпидемия кўлами ҳақиқий хавф туғдираётганини таъкидлаган, у вирус қанча узоқ айланса, у шунчалик кўп тарқалиши ва касаллик эндемик бўлмаган мамлакатларда кучайишини қўшимча қилган.

Ўз навбатида, Европа Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази директори Андреа Аммон ҳозирда ЕИ ва Европа иқтисодий ҳудудининг 22 давлатида маймунчечак билан касалланган 1 мингдан ортиқ ҳолат аниқланганини таъкидлаган. У инфекциядан ўлим ҳолатлари кузатилмаганини қўшимча қилган. Беморларнинг аксарияти касалликни енгил шаклда ўтказмоқда ва уйда даволаниши мумкин.

Bugun — LIVE