Жаҳон - 16:51 · 17.06.2022

Ўзбекистон фуқароси Украинадаги урушга ёлланма аскар сифатида боргани айтилди

Россия Мудофаа вазирлиги 17 июнь куни уруш бошланганидан буён Украина томонида жанг қилиш учун келган хорижлик ёлланма аскарлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, «махсус ҳарбий операция» бошлангандан бери Киев расмийлари Украинага 6956 нафар хорижлик ёлланма аскарни жалб қилган, улар орасида тириклар рўйхатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Бундан ташқари, рўйхатда Қозоғистон фуқароси ҳам ўрин олган. Ёлланма аскарларнинг аксарияти Польшадан келган.

«Халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига кўра, ёлланма аскарлар жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этмайди, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга эмас. Уларни жиноий жавобгарлик кутмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизматининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, тизимда ушбу маълумот юзасидан ҳозирда янгилик мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинага айғоқчилик алоқалари бўлган россиялик ёлланма аскарларни жойлаштиргани маълум қилинганди.

Bugun — LIVE