Жамият - 13:17 · 17.06.2022

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 15 июнь куни Сенатда Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан тузилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Аввалроқ Сенатда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ушрашув бўлиб ўтганди. Шунингдек, Сенат раиси одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ишлари бир йилда қанчага ортганини айтганди.

Bugun — LIVE