Қирғизистон билан чегарада яширин ерости йўллари қазиганларга суд ҳукми ўқилди — видео

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан жорий йилнинг 22 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги чет эл валюталарини ноқонуний равишда хорижга чиқариш билан шуғулланувчи трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, жараёнда уларнинг навбатдаги 1 миллион 641 минг 106 долларни Қирғизистон республикасига ноқонуний чиқариш режаси фош этилга.  Тезкор тадбир давомида Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги З.М.Бобур МФЙда яшовчи 1990 йилда туғилган гуруҳ аъзосининг яшаш манзили кўздан кечирилганда, унинг ҳовлисида эни 1 метр квадрат, чуқурлиги 12–12,5 метр ва узунлиги 150 метр бўлган, Қирғизистон республикасига ноқонуний ўтиш учун махсус қазилган ерости йўли борлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, мазкур туманнинг Бирлик МФЙда жойлашган, гуруҳ аъзоларидан яна бирига тегишли хонадон ҳовлисида эса эни 1 метр квадрат, чуқурлиги 10–12 метр, узунлиги 400–420 метр атрофидаги иккинчи ерости йўли борлиги аниқланган. Ушбу ерости йўлига қўлбола пўлат изларда ҳаракатланувчи кичик ҳажмли, электродвигателли аравача ўрнатилган.

Таъкидланишича, 2 нафар Ўзбекистон  ва 6 нафар Қирғизистон фуқароларидан иборат уюшган жиноий гуруҳга 1974 йилда Қирғизистонда туғилган шахс етакчилик қилган. Гуруҳ аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига тушмаслик мақсадида, ўзаро мулоқотда шартли сўзлашув усулини қўллашган ва Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара-божхона постидан декларация тўлдирган ҳолда катта миқдордаги валюта қимматликларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириб, сўнгра пулларни ерости йўли орқали Қирғизистонга қайтариб, олиб чиқиб кетган. Тўлдирилган декларациядан эса Тошкент ва Қўқон шаҳарларидан хорижий валюталарни ташишда йўлларда кузатиладиган эҳтимолий текширувларда фойдаланган.

Ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида уларнинг ноқонуний фаолиятлари ашёвий далиллар асосида ўз исботини топган. 25 май куни жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг ҳукмига кўра, қонунбузарларга нисбатан 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан 5 февраль куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги З.М.Бобур МФЙда яшовчи бошқа бир фуқаронинг уйида ҳам қўшни давлат ҳудудига олиб ўтувчи яширин ерости йўли борлиги аниқланган.

У ҳам қирғизистонлик шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини ажратиб турувчи «Шаҳрихонсой» канали остидан ўтувчи, чуқурлиги тахминан 16 метр, узунлиги 70 метр бўлган ер ости йўли қазиб, уни махсус электр ёритгич тизими ва кислород билан таъминловчи ускуналар билан жиҳозлаган.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу учта ер ости йўллари орқали катта миқдордаги чет эл валюталари Ўзбекистондан қўшни давлатга олиб чиқилиб, турли хил товар-моддий бойликлар мамлакатга олиб кирилган.

Таъкидланишича, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари доирасида жорий йилнинг апрель ойида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари номига, аниқланган учта ер ости йўлларининг Қирғизистон томонида жойлашган манзиллари ва уларнинг ташкилотчилари тўғрисида тегишли маълумотлар юборилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

Кейинчалик, жорий йилнинг май–июнь ойларида қўшни давлат вакиллари томонидан ўз ҳудудларида ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу яширин ер ости йўллари фаолиятига чек қўйилган.

Аввалроқ ДХХ Тожикистонга 356 минг долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни ушлаганди.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди