Жаҳон - 13:48 · 17.06.2022

«Россия Украинага бостириб кирмади» — Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров рус ҳарбийлари Украинага бостириб кирмаганини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Дипломатнинг сўзларига кўра, Ғарб Украинани NATO’га жалб қилиб, жиноий фаолият олиб борган. Шунинг учун, Россиянинг «махсус операция» ўтказишдан бошқа йўли қолмаган.

«Россия Украинага бостириб кирмади. Ғарбнинг жиноий фаолият билан шуғулланаётгани, Украинани NATO’га тортаётгани, неонацистлар тузумини асраб-авайлаши, ҳомийлик қилишини Ғарбга тушунтиришга имконимиз қолмаганида ‘махсус ҳарбий операция’ эълон қилдик. Президент Владимир Зеленский 2021 йил сентябрида, агар кимдир Украинада ўзини рус одамидек ҳис қилса, Россияга жўнаб кетишига рухсат беришини айтганди.

Бу ҳақда Зеленский очиқ гапирган. ‘CNN’ мухбири унга Азов полки баъзи Ғарб давлатлари, АҚШ, Японияда экстремистик, террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилганини айтганида, Зеленский елка қисган ва уларда бундай батальон ва полклар кўплигини таъкидлаган», — деган у.

Аввалроқ, Лавров ядро уруши хавфи борлигидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Лавров Путиннинг саломатлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритганди.

Bugun — LIVE