Жаҳон - 15:06 · 17.06.2022

Шимолий Кореяда янги эпидемия қайд этилди

Шимолий Корея шифокорлари мамлакат жануби-ғарбида ўткир ичак касаллиги кенг тарқалаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Фото: «PBS»

Маълум қилинишича, ўткир ичак эпидемияси сабабли мамлакат раҳбари Ким Чен Ин жанубдаги Хэджу шаҳрига дори-дармон партиясини юборган. Бундан ташқари, у ҳукуматга қатъий карантин чораларини қўллаш ва шаҳарда интенсив дезинфекция қилишни буюрган.

Ҳозирда касалликнинг аниқ номи ва юқтирганлар сонига аниқлик киритилмаган. КХДРда коронавирус тарқалиши фонида юқумли касалликнинг янги эпидемияси ҳақида маълумот пайдо бўлган. Мамлакатда коронавируснинг биринчи ҳолатлари 12 май куни қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди. Шунингдек, Шимолий Кореяда ковид фонида ҳарбийлар дори етказиб беришга жалб қилинган ва улар мафкуравий гаплар билан даволанган.

Bugun — LIVE