Жаҳон - 17:51 · 17.06.2022

Туркманистонда аёлларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси янгиланмаётгани маълум қилинди

Туркманистонда аёлларга шахсий машинаси йўқлиги баҳонасида ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш рад этилмоқда. Бу ҳақда «Turkmen news» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, йўл патруль хизмати ходимлари 40 ёшгача бўлган аёлларнинг машинасини рўйхатдан ўтказишдан бош тортмоқда. Шу тариқа, мамлакатда аёлларнинг автомобиль ҳайдаши имконсиз бўлаётгани айтилган.

Туркманистон фуқаролари орасида бир неча йил аввал ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишда қийинчиликлар юзага келган. ЙПХ ходимлари бунга ҳеч қандай изоҳ бермаган, фақатгина рухсат берилмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда аёлларга машинанинг олд ўриндиғида ўтириш тақиқланганди. Ҳайдовчи хоҳ аёлнинг отаси, укаси, акаси ёки турмуш ўртоғи бўлсин, мазкур талаб сақланиб қолинади. Орқа ўриндиқда эса бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ йўловчи бўлмаслиги керак.

Аввалроқ Туркманистонда аёлларга 8 март учун 3 доллардан берилганди. Шунингдек, мамлакатда аёллар «репродуктив зўравонликка» дуч келаётгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE