Андижон, Жамият - 16:26 · 17.06.2022

Видео: Избоскан ҳокими ёрдамчиси иш вақтида ётиб, TikTok’да видео томоша қилди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими ёрдамчиси 6 июнь куни иш вақтида креслода ётиб, TikTok’да видео томоша қилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум бўлишича, мазкур видео материал 6 июнь куни Муҳаммадюсуф Йўлдошев томонидан тасвирга олинган. Видеолавҳада ҳоким ёрдамчиси Ҳожимурод Умрзоқов ҳокимият ички тартиб-қоидаларига зид тарзда этика ва эстетика қоидаларига амал қилмай, хужжатларнинг сочилган ҳолатларига ҳам қарамай ўтирган жараёни кўрсатилган.

Ҳокимликнинг қайд этишича, ерда сочилган турли хужжатлар тасвирга олувчи томонидан тушурилган. Тасвирчининг бу ҳолатни ўз бўйнига олган аудио ёзувлари борлиги айтилган. Видеотасвир 15 июн куни турли тармоқларда айланишни бошлаган.

Мазкур ҳолат бўйича 16 июнь куни туман ҳокими Серобиддин Исмоилов ҳокимят тизимида фаолият кўрсатаётган барча ходимлар: ўринбосарлар, бўлим бошлиқлари, шўъба мудирлари, мутахассислар ҳамда техник ходимлар учун йиғилиш ўтказган.

Туман ҳокими мазкур ҳолат барчага дарс бўлишини, туман ҳокимияти биноси ҳудудида тартиб-қоида ҳамда этика ва эстеътика қоидаларига қатъий амал қилиш, кучли интизомни шакллантириш, туман ҳокимяти биносига келувчи барча фуқаролар билан соғлом муомала маданиятини кучайтириш кераклиги бўйича кўрсатма-топшириқлар берган.

Йиғилиш якунида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Ҳожимурод Умрзоқов 16 июнь кунидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ҳоким шу куннинг ўзида ёрдамчисини ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Марҳамат туманида 16 апрель куни собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз хонадонининг молхонасида осилган ҳолда топилганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берганди.

Bugun — LIVE