Янги Конституция лойиҳасига блогерларнинг таклифларини ҳам киритиш бошланди

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича 17 июнь куни Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги Конституция лойиҳасига блогерларнинг таклифлари ҳам киритилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда комиссия матбуот котиби Одил Тожиев айтиб ўтди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, сўнгги бир ҳафта ичида ОАВ ҳамда блогерлар томонидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни бериш кўрсаткичи ошган.

«ОАВ ходимлари, блогерлар таклифлар йўллашда фаоллиги сўнгги бир ҳафтада ошди. Хусусан, тилшунос, журналист-блогер Элдор Асанов бадиий ижод эркинлиги ҳуқуқини кафолатлаш йўналишида таклиф билдирди. Блогер Нурбек Алимовнинг 37, 38-моддаларга берган таклифи лойиҳада аксини топди», — дейди матбуот котиби.

Келтирилишича, ҳуқуқшунос ва блогер Зафар Солижоновнинг иккита таклифи лойиҳада ўз аксини топган. Баҳодир Аҳмедов 20 ва 25-моддаларга таклиф билдирган. Блогерлар Фируз Аллаев, Али Қаҳҳоров, Хуршид Далиев ва Ферузхон Ёқубхўжаевлар томонидан йўлланган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилган. Шунингдек, блогер Темур Малик томонидан 39-моддага берилган таклиф ҳам лойиҳага киритилган.

Аввалроқ «Миллий тикланиш» партияси Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини маълум қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш учун қандай таклифлар келиб тушаётгани айтилганди.

Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди