Жаҳон - 20:05 · 18.06.2022

Европа Иттифоқининг Алишер Усмонов ва сингилларига нисбатан санкциялари бекор қилиниши мумкин

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва унинг икки синглисига нисбатан жорий этилган санкциялар Европа судида судга тортилишидан сўнг тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Усмонов, унинг сингиллари Саодат Нарзиева ва Гулбаҳор Исмоилова апрель ойида ЕИ ҳудудида саёҳат қилиши ёки аъзо мамлакатлардаги активларидан, жумладан, 600 миллион долларлик (484 миллион фунт стерлинг) яхтадан фойдаланишига тўсқинлик қилган санкцияларни бекор қилишни сўраб судга алоҳида мурожаат қилган.

«The Guardian»га кўра, вақтинчалик қарор икки ҳафта ичида, якуний қарор эса 2022 йил охиригача қабул қилиниши мумкин. Бу олигарх ва унинг қариндошларига музлатилган ёки ҳибсга олинган банк ҳисоблари ва активларига кириш имконини беради.

Ўзбекистонда туғилган Усмоновнинг активлари Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг февраль ойи охиридан бери музлатиб қўйилган. Олигархнинг Европа Иттифоқига саёҳат қилиши тақиқланган. Санкциялар блоки уни «Путиннинг севимли олигархларидан» бири деб киритган. Кейинроқ Европа Иттифоқи Исмоилова ва Нарзиевага нисбатан Усмонов билан молиявий алоқа борлиги учун санкцияларни қўллаган.

Бу ҳаракат 600 миллион долларлик яхтанинг мусодара қилинишига олиб келган. Сабаби Германия федерал полицияси Исмоиловани кеманинг ягона бенефициар эгаси сифатида аниқлаганини даъво қилган. Усмонов ва унинг сингиллари матбуот котиби яхтага эгалик «ҳеч қачон яширилмагани» ва мулкчилик тузилмаси билан боғлиқ барча керакли ҳужжатлар тегишли идораларга, жумладан, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Германияга тақдим этилганини айтган.

Усмоновга нисбатан Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатида, шунингдек, олигарх «ўзининг синглиси Соадат Нарзиевага бойлигининг катта қисмини бир марталик тўлов ёки 3 миллион доллар совға сифатида ўтказгани» қайд этилган. Санкция эълонида Нарзиеванинг «акасига алоқадор бўлиши мумкин бўлган юзлаб миллион долларлик 27  та Швейцария банкида ҳисоб рақамлари бўлгани» қўшимча қилинган.

Бу «The Guardian» ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида ҳисобот бериш лойиҳаси томонидан март ойида олиб борилган тергов доирасида кўтарилган. Ҳужжатлар шуни кўрсатадики, ҳисобларнинг аксарияти Усмоновнинг оммавий ахборот воситалари, металлар ва тоғ-кон конгломерати USM Group билан ҳам боғлиқ. Ушбу банк ҳисобларнинг ўн саккизтаси сўнгги йилларда ҳам фаол бўлгани таъкидланган. Усмонов ва Нарзиеванинг матбуот котиби март ойи ўрталарида «The Guardian» нашрига олиб борилган тергов «соxта ва ёлғон» эканини айтган.

Bugun — LIVE