Жаҳон - 12:06 · 18.06.2022

Исроилда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушди

Исроилнинг Ашкелон шаҳрида ракета учирилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирувчи ҳаво ҳужуми сиреналари янгради, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, Ғазо секторига туташ ҳудудларда сиреналар янграган. Исроил ҳукумати сектордан ракета учирилганини маълум қилинган.

«Ғазо секторидан Исроил ҳудудига битта ракета учирилди. Ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинди», дейилади Исроил ҳарбийлари баёнотида.

Фаластин хабарларига кўра, иккита ракета учирилган, аммо Исроил фақат битта ракета учирилганини аниқланган. Бунга жавобан Исроил 18 июнь куни эрталаб Ҳамас позицияларига ҳужум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин ҳукумати мусулмонларга нисбатан кескинлик ва зўравонлик кучайган сабабли БМТни Исроилга босим ўтказишга чақирган. Мурожаатда Исроил полициясининг мусулмонларга нисбатан ҳаракати, ал-Ақсо масжидидаги яҳудийларнинг ҳаракати қораланган. Фаластин ҳукумати Исроил байроғи остида масжидда намоз ўқишга қарши чиққан.

Маълумот ўрнида, Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида 5 май, пайшанба куни Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида яна тўқнашув бўлган. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблаган.

Bugun — LIVE