16:00 | 18.06.22 211

Италияда электромобилларни йўлда қувватлантирувчи автомагистраль қурилди — видео

У ҳар қандай турдаги электромобилларни қувватлай олади

«Stellantis» компанияси Италиянинг Кьяри шаҳрида ҳаракатланаётганда электромобилларни қувватлантирадиган автомагистрални қурди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Фото: «Autoualt»

Асфалть остида жойлашган DWPT тизими энергияни электр транспорт воситаларига ўтказади, машиналар аккумуляторни зарядлаш учун станцияларда тўхташи шарт эмас.

Технология автомобил йўлидан келаётган энергияни тўғридан-тўғри электр моторига узатувчи махсус қабул қилгич билан жиҳозланган. У барча турдаги электромобилларга мослашиши мумкин.

DWPT  — бу асфалть остида жойлашган бўлаклар тизими бўлиб, у тўхташга ҳожат қолдирмасдан энергияни тўғридан-тўғри автомобиллар, юк машиналари ва автобусларга узатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакияда илк бор шаҳарлараро парвоз қилган учар машина видеоси намойиш қилинганди. Шунингдек, Дубай полициясининг учар машиналари кўрсатилган.