Италияда электромобилларни йўлда қувватлантирувчи автомагистраль қурилди — видео
«Stellantis» компанияси Италиянинг Кьяри шаҳрида ҳаракатланаётганда электромобилларни қувватлантирадиган автомагистрални қурди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Фото: «Autoualt»
Асфалть остида жойлашган DWPT тизими энергияни электр транспорт воситаларига ўтказади, машиналар аккумуляторни зарядлаш учун станцияларда тўхташи шарт эмас.
Технология автомобил йўлидан келаётган энергияни тўғридан-тўғри электр моторига узатувчи махсус қабул қилгич билан жиҳозланган. У барча турдаги электромобилларга мослашиши мумкин.
DWPT — бу асфалть остида жойлашган бўлаклар тизими бўлиб, у тўхташга ҳожат қолдирмасдан энергияни тўғридан-тўғри автомобиллар, юк машиналари ва автобусларга узатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакияда илк бор шаҳарлараро парвоз қилган учар машина видеоси намойиш қилинганди. Шунингдек, Дубай полициясининг учар машиналари кўрсатилган.