10:34 | 18.06.22 382

Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланишлар сони ошиб боряпти

Тошкентнинг ўзида сутка давомида 74 кишида ковид аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони кетма-кет 4 кун ортди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 17 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239 минг 525 нафарга етган. Сутка давомида 90 кишида ковид аниқланган. Биргина Тошкент шаҳрида 74 нафар одамда коронавирус қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 7 нафари Тошкент вилоятида;
  • 74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 17 июнь куни 50 киши касалликдан тузалган. Шундан:

  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 1 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237 минг 599 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи мамлакат бўйлаб 99 фоизни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни 59 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 239 минг 435 кишига етганди. Шунингдек, 15 июнь куни 57 кишида, 14 июнь куни 39 кишида, 13 июнь куни эса 8 кишида коронавирус аниқланган.

Аввалроқ Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун барча коронавирус чекловлари бекор қилинганди. Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистондаги ковид кўрсаткичи ижобий эканини маълум қилган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 336
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 146
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 758
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 268
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 478
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 483