Жаҳон - 19:07 · 18.06.2022

Қозоғистон ўсимлик ёғи экспортига чеклов ўрнатди

Қозоғистон ҳудудидан кунгабоқар ёғини олиб чиқишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасига таяниб, «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Хабар 24»

Маълум қилинишича, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг 2022 йил 17 июндаги «Қозоғистон ҳудудидан айрим товарларни олиб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруғи билан мамлакатдан кунгабоқар ёғини экспорт қилиш бўйича квоталар жорий этилган. У 2022 йил 18 июндан 31 августгача амал қилади.

«Нархларни барқарорлаштириш ва ташқи бозорларда талаб ортиб бораётгани сабабли бозорда танқисликнинг олдини олиш мақсадида кунгабоқар ёғи экспортига миқдорий чекловлар жорий этилди», дейилади хабарда.

Буйруққа мувофиқ, кунгабоқар ёғини Қозоғистон ҳудудидан экспорт қилиш фитосанитария сертификати мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Илгари кунгабоқар ёғи экспортига киритилган чекловлар 2021 йил 15 декабрдан 2022 йил 1 июнгача амалда эди.

Аввалроқ Қозоғистон дон ва ун экспортига чеклов ўрнатилганди. Шунингдек, мамлакатда шакар экспортига ҳам чеклов жорий этилганди.

Bugun — LIVE