Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 17 июнь куни туризм шаҳарчасида журналист ва блогерлар учун инфо-тур ташкил қилинди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Қайд этилишича, тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда блогерлар ва қатор ОАВ вакиллари қатнашди.
Фото: «Bugun.uz»
Мазкур инфо-тур давомида қозоғистонлик ёшлар ва мутасадди раҳбарлар учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, меҳмонларга шаҳарнинг кўзга кўринган қатор туристик манзиллари кўрсатилди.
Хусусан, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳақида маълумот берилди. Зиёратгоҳ XIV–XV асрларда қурилган бўлиб, унинг майдони 1755 метр/квадратни ташкил этади. Қўшимча қилинишича, даргоҳнинг фонд музейида 24,2 мингтадан ортиқ экспонат сақланади.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг туризм ва меҳмондўстлик халқаро университети масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон томони ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик масаллари муҳокама қилинди.
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Қолаверса, туризм шаҳарчасининг «Карвонсарой»ида қозоқларнинг тарихий шоуси ўтказилди.
Аввалроқ Хивада «Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» халқаро турнири бўлиб ўтганди. Шунингдек, мусобақанинг очилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири нутқ сўзлаганди.