Жаҳон - 9:13 · 18.06.2022

Россияда ўзбекистонлик эркак ўз уйида пичоқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак уйига келган меҳмонларнинг пичоқлаши оқибатида бешинчи қаватдан сакради. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Москва 24»

Воқеа гувоҳи бўлган аёл 16 июнь куни полицияга мурожаат қилган. Ҳодиса Косигин кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Меҳмонлар спиртли ичимлик ичгач, хонадон эгаси — ўзбекистонлик эркакка ҳужум қилиб, унинг танасига бир неча марта пичоқ урган.

Эркак жонини сақлаб қолиш учун бешинчи қаватдаги деразадан сакраб, дарахтдан пастга тушган. У ўнг соннинг пастки учдан бир қисмининг пичоқлангани, чап қош ёрилиши жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан қасддан баданга оғир шикаст етказганликда гумон қилиниб, икки эркак қўлга олинган ва изоляторга жойлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда бошидан жароҳат олган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан йиқилиб тушганди.

Bugun — LIVE