Тўқаев Россия ҳукумати орденини олишдан бош тортди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 июнь куни Санкт-Петербург иқтисодий форумида Россия ҳукумати томонидан унга топшириш таклиф қилинган Александр Невский орденини олишдан бош тортди. Бу ҳақда қозоғистонлик сиёсатшунос Ербол Едилов бир қанча манбаларга таяниб хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Сиёсатчининг сўзларига кўра, президент кўрсатилган шараф учун миннатдорлик билдирган. «Tengrinews» нашри мазкур хабарга изоҳ олиш учун Қозоғистон президенти матбуот хизматига мурожаат қилган ва бу маълумот тасдиқланган.

«Бироқ у президентлик ваколатлари тугагунига қадар на маҳаллий, на хорижий мукофотларни қабул қилмасликка қарор қилган. Худди шу сабабга кўра, президент яқинда Бишкекка ташрифи чоғида Қирғизистоннинг биринчи даражали энг олий ‘Манас’ ордени берилишидан бош тортган», — дейди Едилов.

Ўз навбатида, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Тўқаевни Александр Невский ордени билан тақдирлаш режалаштирилмаганини айтган.

«Бу маълумот қаердан олинганини билмайман, чунки ҳеч қандай мукофот бериш режалаштирилмаган. Бунинг учун ҳеч қандай режалар бўлмаган», —деган Песков.

Маълумот ўрнида, Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин билан биргаликда Санкт-Петербург форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Қозоғистон Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаслигини айтган.

Аввалроқ Тўқаев Қозоғистон олигархия тизими билан бутунлай хайрлашиши кераклигини айтганди. Шунингдек, Тўқаев январь воқеаларига изоҳ бериб, унга Қозоғистонни тарк этишни таклиф қилишганини таъкидлаган.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади