Жамият - 15:32 · 19.06.2022

Абдулазиз Комилов Афғонистонга борди

Абдулазиз Комилов 19 июнь куни Афғонистонга борди. Бу ҳақда «Sputnik Афганистан» хабар берди.

Фото: «Sputnik Афганистан»

Маълум қилинишича, «Толибон» ҳаракатининг Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттаки Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов билан учрашув ўтказган.  Афғонистон ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зийи Аҳмад Бу бўйича маълумот берган.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев ҳам бўлган. Музокарада савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган.

Маълумот ўрнида, Муттаки Афғонистон бўйича июль ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинган. «Толибон» ҳаракати Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Абдулазиз Комилов Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили бўлгани хабар берилганди.

Bugun — LIVE