Андижон, Жамият - 23:03 · 19.06.2022

Андижондаги уйда икки боланинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда.

«Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги фермер хўжалигида 8 май куни қотиллик рўй берганди. Шунингдек, Тошкентда 19 йил олдин содир бўлган қотиллик фош этилганди. Ҳамда Тошкент вилоятида 9 йил олдин йўқолган 18 ёшли қизнинг суяклари топилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE