Жаҳон - 14:55 · 19.06.2022

АҚШ Украинага Россияга зарба бера оладиган учувчисиз учиш аппарати сотишни бекор қилди

АҚШнинг Украинага тўртта MQ-1C Gray Eagle учувчисиз учиш аппаратларини сотиш режаси бекор қилинди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «US Army»

Маълум қилинишича, мураккаб техника савдоси Россия қўлига тушиши мумкинлиги сабабли тўхтатиб қўйилган. Пентагоннинг технологияларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган Мудофаа технологиялари хавфсизлиги бошқармасида бу қарор қабул қилинган.

Чунки учувчисиз учиш аппаратларидаги радар ва разведка ускуналари, агар улар Россия қўлига тушиб қолса, АҚШ хавфсизлигига таҳдид солиши таъкидланган. Маълумотларга кўра, ҳар бир Gray Eagle учувчисиз учиш аппарати нархи бюджет ҳужжатларига мувофиқ 10 миллион долларни ташкил қилади.

Аввалроқ АҚШдан энг кўп ҳарбий ёрдам олган давлатлар маълум бўлганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Украинага Россияга оид маълумотларни беришдан бош тортганди.

Bugun — LIVE