АҚШ ва иттифоқчилари Украинадаги урушнинг узоқ кечишига тайёрланмоқда

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинадаги урушнинг узоқ кечишига тайёрланмоқда. Шу билан бирга, АҚШ ҳозирги вазиятнинг глобал иқтисодиёт ва озиқ-овқат хавфсизлигига тасъирини камайтиришга интилмоқда. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Вашингтон маъмурияти Киевга ҳарбий ёрдамни кўпайтириш орқали Россиянинг ғалабасига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

«Украинага муҳим ҳарбий объектларни йўқ қилишга ва Россияга чуқур зарба беришга қодир бўлган тобора такомиллаштирилган қуролларни етказиб бериш тўғрисидаги қарор Ғарбнинг Россия билан беихтиёр тўқнашув хавфига тайёрлигини билдиради. Бу қўллаб-қувватлаш Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматини хурсанд қилган кўринади», дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг фикрича, Киев ва унинг тарафдорлари «каттароқ ва яхши қуролланган Россия армияси билан жангда боши берк кўчага тушиб қолишдан кўра, бошқа нарсага умид қилиши мумкин».

АҚШнинг NATO’даги собиқ доимий вакили Иво Даалдер жанг майдонидаги боши берк кўча Вашингтонни қийин танловга қўйишини айтган.

«Жанг майдонидаги вазият Қўшма Штатларга қийин танловни қўймоқда: ё Украинага ҳалокатли глобал оқибатларга олиб келадиган қонли вазиятни сақлаб қолишда ёрдам бериш ёки ёрдамни олиб ташлаб, Москва ғалаба қозонишига имкон бериш. Иккинчиси Украинани бўриларга ем қилишни билдиради. Ҳеч ким бунга тайёр эмас», — деган Даалдер.

Ўз навбатида, Давлат департаментининг аноним манбаси Россия уруш бошланишидан олдин ҳам АҚШ расмийлари глобал оқибатларга олиб келадиган узоқ можаро эҳтимолини муҳокама қилганини айтган. Расмийнинг сўзларига кўра, маъмурият Украинага янги қурол-яроғ етказиб бериш, Россияга қарши санкциялар ва «Россиянинг дипломатик изоляцияси» можарога музокаралар йўли билан барҳам беришга ҳисса қўшишига умид қилмоқда.

Вашингтонга кўра, Россиянинг «Украинани ютиб юбормаслиги»ни таъминлашда АҚШ маъмурияти ҳатто глобал инқироз ва озиқ-овқат муаммоларига ҳам чидашга тайёр.

«Биз Россиянинг максимал талабларига эришиши АҚШ, шерикларимиз, иттифоқчиларимиз ва жаҳон ҳамжамияти учун жуда ёмон эканини ҳисобга оламиз», — дейди аноним манба.

Аввалроқ АҚШ Россияга қарши давлатлар коалициясини тузишни таклиф қилганди. Шунингдек, АҚШ Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида билгани маълум бўлган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди