Жамият - 16:15 · 19.06.2022

Бухорода чўл ҳудудидан тарихий ғорлар топилди — фото

Бухоро вилоятининг Когон туманидаги чўл ҳудудидан қадимги тарихий ғорлар топилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Фанлар Академияси Миллий археология маркази ва Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан Когон туманининг чўл ҳудудида 4 та қадимги ғор қолдиқлари кўздан кечирилган. Ғорларнинг кириш қисми қумлар ва ўпирилган тошлар билан кўмилиб, ташқи кўринишидан деярли билинмайди. Улар бир-биридан юзлаб метр масофаланиб, қандайдир тизим ва боғланиш аниқланмаган.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати
Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати
Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Ғорлар нима мақсадда қурилганини билиш учун энг йириги танлаб олинган ва ёритиш жиҳозлари ёрдамида 80–100 метр масофа ва 10–15 метр пастликка тушилган. Унинг айрим жойлари жуда тор, айрим жойлари кенг ва қўшимча йўналишлар очилган.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати
Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати
Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Ғорнинг геологик қатламлари асосан оҳактошдан иборат бўлганлиги сабабли ғор ўрта асрлар даврида (ХII-ХIII) маҳаллий кончилар тарафидан қазилиб еростки заҳираларидан жуда кенг кўламда фойдаланган ҳамда ганч қурилиш материалининг хомашёси олингани аниқланган.

Аввалроқ Термиз шаҳрида 15 июнь куни йўл қурилиши пайтида ўрта асрлар даврига тааллуқли 2 дона кўза топилганди. Шунингдек, Сурхондарёда Салжуқийлар олтин динори топилганди. Ҳамда Сирдарёдан XI-XII асрларга оид иншоот қолдиқлари топилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE