Жамият, Наманган - 18:05 · 19.06.2022

Наманганда мураббий шогирдини «самосуд» қилди — видео

Наманган вилояти Уйчи туманида мураббий шогирдини «самосуд» қилди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувида хабар берилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, тумандаги спорт залда шуғулланиб юрган йигитлар ўртасидаги ўзаро тортишув катта жанжалга айланган. Катта спортда тажрибага эга бўлган мураббий дўсти учун қасос олиш мақсадида шогирдини «самосуд» қилиб, муштлашган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман Ички ишлар бўлими ходимлари вазиятни бартараф этган, ҳодисага алоқадор барча Ички ишлар бўлимига олиб борилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган йигитлардан бирига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва айбдор шахсларга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Иштихон туманида она ва бола аёлни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берганди. Шунингдек, Бухорода солиқ идораси ходими бошчилигида эркакни «самосуд» қилган тадбиркорлар ушланганди. Улар жабрланувчига руҳий тазйиқ ўтказиб, бир неча маротаба урган.

Bugun — LIVE