Фотогалерея - 0:54 · 19.06.2022

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти — суратларда

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан 17–18 июнь кунлари журналист ва блогерлар учун инфо-тур ташкил қилинди. Турнинг иккинчи куни доирасида «Bugun.uz» мухбири туристик зоналардан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Инфо-турнинг иккинчи кунида ОАВ вакиллари тарихий Сауран қалъасида бўлди. Маълум қилинишича, ушбу шаҳарча XII–XVI асрларда бунёд этилган. Айни пайтда ҳудудда қўрғон қолдиқлари сақланиб қолган.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Сауран қалъаси кираверишида махсус ўтов ташкил этилиб, тур иштирокчилари қимрон ва бошқа маҳаллий таомлар билан меҳмон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Шундан сўнг Қарноқ қишлоғи чеккасидаги қабристон ҳамда муқаддас «Имом Балхий» масканига борилди. Маҳаллий аҳоли у ердаги қадимий тутни «Мажратут» деб атайди. Дарахт тахминан 1000 ёшда.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Шу билан бирга, Халфа қабристони зиёрат қилиниб, у ерда янги қурилган масжид ва мадраса фаолияти билан танишилди.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Пресс-тур қатнашчилари, шунингдек, Кентау шаҳарчасидаги Ёшлар боғида бўлди. У ерда қозоқ миллий куйлари ижро этилиб, ёш гимнастикачи қизларнинг чиқишлари намойиш қилинди.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Маълумот учун, Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидан Туркистон вилоятигача масофа 250 километр атрофида бўлиб, мини автобусда 3,5–4 соатлик йўл босилади.

Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов
Фото: «Bugun.uz»/ Элшод Салимов

Bugun — LIVE