Жаҳон - 18:45 · 19.06.2022

Сурияда АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасида тўқнашув хавфи борлиги айтилди

Россия қўшинларининг Суриядаги баъзи ҳаракатлари АҚШ ҳарбийлари билан тўқнашувга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Mehrnews»

Маълум қилинишича, рус қўшинлари июнь ойида Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалицияга қарши бир қатор амалиётлар ўтказган.

«Жумладан, бу каби ҳарбий амалиётлар шу ҳафта мамлакат жанубидаги стратегик базада ҳам олиб борилган», — дейди АҚШ ҳарбийлари.

Бунинг натижасида ҳеч қандай йўқотишлар қайд этилмаган, чунки объектда зарбалар пайтида коалиция вакиллари бўлмаган. Бундан ташқари, Россия томони аввалроқ мавжуд алоқа линияси орқали Америка томонини ўз режалари ҳақида хабардор қилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбий доираларида бундай ҳаракатлар «хавотир»га сабаб бўлмоқда, чунки «нотўғри ҳисоб-китоб Суриядаги АҚШ ва Россия кучлари ўртасида қасддан бўлмаган можарога айланиши мумкин».

Аввалроқ АҚШ Россияга қарши «кибероперация» бошлаганди. Шунингдек, Байден АҚШнинг Украинадаги мақсадини маълум қилганди.

Bugun — LIVE