Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 20 июнь куни Беларусь пойтахти Минск шаҳрига борди. Бу ҳақда «Белта» хабар берди.
Фото: «Белта»
Вазирни аэропортда Беларусь бош вазири Роман Головченко кутиб олган. Ташрифдан мақсад Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш ҳисобланади.
Фото: «Белта»Фото: «Белта»Фото: «Белта»
Маълумот ўрнида, 21 май куни Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат чоғида гуманитар, савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.