Жаҳон - 22:05 · 20.06.2022

Европа Иттифоқи саммитида Украинага номзод мақоми берилиши маълум қилинди

Европа Иттифоқи давлатлари 23–24 июнь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда Украинага номзод мақоми берилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда «PAP» агентлиги хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, мазкур қарорни қабул қилишга тайёргарлик ишлари яхши кетмоқда.

«Ижобий қарор қабул қилишимизга, Украинага номзод мақомини беришни қўллаб-қувватлашимизга чуқур ишончим комил. Вазифа аллақачон белгилаб қўйилган», — деган Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Сиёсатчи номзод мақомини бериш тўғрисидаги қарор Украинанинг сўнгги саккиз йил давомида амалга оширган тайёргарлик ишлари асосида қабул қилинишини айтган.

«Украина сўнгги йилларда жуда катта ютуқларга эришди», — дея расмий Иттифоқ мамлакатда янада кўпроқ ислоҳотлар ўтказишни хоҳлашини айтган.

Бу фақат ариза бераётган мамлакатнинг ЕИга қанчалик тез қабул қилинишига боғлиқ. Урсула фон дер Ляйен мисол тариқасида 1999 йилда номзод мақоми берилган Туркия ва Словакияни келтирган. Европалик сиёсатчининг сўзларига кўра, Братислава барча саъй-ҳаракатларини амалга оширган, бунинг натижасида 2004 йилда мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлган.

Украинадан ташқари Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат Грузиянинг мақоми ҳақидаги аризасини муҳокама қилади.

Аввалроқ Франция Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш шартини маълум қилганди. Шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини хоҳламаётган давлатлар маълум бўлган.

Bugun — LIVE