Фото: Сурхондарё ҳокими талаба қизга 1 млрд сўмлик стипендия сертификатини топширди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 18 июнь куни ёшлар фестивали доирасида талаба қизга 1 миллиард сўмлик сертификат топширгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. «Bugun.uz» ҳолат юзасидан маълумот олиш учун вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Муродбек Давлатов билан боғланди.

Фото: Facebook / Аброр Курбонмуратов

Таъкидланишича, ушбу сертификат суммаси жами 300 нафар талабага тақдим этилади. Суратдаги қиз Азиза Қосимова эса иқтидорли талабалар вакили сифатидагина ҳокимдан 1 миллард сўмлик сертификатни қабул қилиб олган.

2022/2023 ўқув йилида 8 ойга мўлжалланган 2 босқичли танлов асосида 300 нафар талаба ажратиб олинади. Бунда 4 ойдан, яъни сентябрь–декабрь ойлари учун 150 нафар талаба, март–июнь ойлари учун 150 нафар талабага стипендия берилиши режалаштирилган.

Фото: Facebook / Аброр Курбонмуратов

Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Вилоят ҳокими стипендияси» танлови август ойида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси Telegram канали орқали эълон қилинади ва махсус бот орқали рўйхатдан қуйидаги номинациялар орқали ҳужжат топширилади:

  • «Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси»;
  • «Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси»;
  • «Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси»;
  • «Йилнинг энг фаол спортчи талабаси»;
  • «Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси»;
  • «Йилнинг энг фаол журналист талабаси»;
  • «Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси» (хотин-қизлар учун);
  • «Вилоят маданиятини тарғиб этувчи талаба»;
  • «IT билимдони»;
  • «Ёш китобхон».

Рўйхатдан ўтган талабалар махсус комиссияга ҳужжат топширади. Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, танлов ғолиблари аниқланади. Ҳар бир босқич ғолиблари 4 ой мобайнида стипендия олади. Ушбу танловда фақат Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида таълим шакли кундузги бўлган, бакалавриат босқичида таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 ноябрь кунги қарори билан бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади