Жаҳон, Сиёсат, Фотогалерея - 12:58 · 20.06.2022

IX глобал Боку форум иштирокчилари Тоғли Қорабоғга ташриф буюрди — фото

Озарбайжонда 16–18 июнь кунлари «Глобал дунё тартибидаги таҳдидлар» мавзусида IX глобал Боку форуми бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди. Форум иштирокчилари 19 июнь куни Тоғли Қорабоғ иқтисодий райони – Фузулий ва Шуша шаҳарларида бўлди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, ташриф Шуша шаҳрида Тоғли Қорабоғ ва Шарқий Зангазур иқтисодий ҳудудлариини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, ҳудудларни миналардан тозалаш ишлари билан танишиш мақсадида амалга оширилган. Бир қатор давлатларнинг собиқ президентлари, бош вазирлари ва олий мартабали меҳмонларга ташриф чоғида маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамроҳлик қилган.

Форумда сўзга чиққан Озарбайжон президентининг Шуша шаҳридаги махсус вакили Ойдин Каримов Шушада 2 мингдан ортиқ тарихий обидалар мавжудлигини ва уларнинг кўпчилиги арманлар ишғоли даврида вайрон бўлганини, ёдгорликларнинг бир қисми реставрация қилинаётганини айтди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шунингдек, махсус вакил шаҳарда амалга оширилаётган реконструкция ишлари ҳақида гапирар экан, Шуша тўлиқ электр энергияси билан таъминланганини, шаҳарнинг сув таъминотини яхшилаш, янги сув манбаларини топиш ишлари олиб борилаётганини, канализация тармоқлари янгиланаётгани ва янги йўллар, кўчалар қурилишини қайд этди.

Қорабоғ иқтисодий раёни таркибига кирган озод қилинган ҳудудлар (Шушадан ташқари) бўйича Озарбайжон президентининг махсус вакили Эмин Ҳусейнов озод қилинган ҳудудлар миналардан тозаланаётганини маълум қилди. У ўтган даврда бу ҳудудларда олиб борилган қурилиш ишлари ҳақида гапирди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бундан ташқари, президентининг Зангилон вилоятидаги махсус вакили Воҳид Ҳожиев Зангилонда ишғолга қадар 31 минг 330 нафар аҳоли истиқомат қилгани, 9 та мактабгача таълим муассасаси ва 19 та бошланғич мактаб бўлганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, босқинчилик даврида Зангилон экотизимига ҳам жиддий зарар етган, бироқ вилоят қуёш энергияси ва экотуризм бўйича катта имкониятларга эга. Воҳид Ҳожиевнинг айтишича, Зангилон аеропорти қурилиши 2022 йилнинг сентябр ойида якунланади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумот ўрнида, 2020 йил сентябр ойи охирида Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган. Узоқ муддатли можаро тинч аҳоли орасида талафотларга олиб келган. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишган, аммо 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишувгина муваффақиятли якунланган. Москванинг воситачилиги билан Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни бутунлай тўхтатишга, маҳбуслар ва ўликларни ўз ватанига қайтаришга келишилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Глобал Боку форумида Яқин Шарқ ва мусулмон дунёсидаги муаммолар муҳоқама қилинганди.

Bugun — LIVE