Жамият - 7:05 · 20.06.2022

Ўзбекистонда 20 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 20 июнь куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–22 даража, кундузи 24–26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.

Bugun — LIVE