Жамият - 9:01 · 20.06.2022

Ўзбекистонда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

Ўзбекистонда 2022/2023 шқув йили учун абитуриентларни ОТМларнинг вакалавриатига онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, абитуриентларни 2022/2023 ўқув йили учун онлайн рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин. Таълим йўналишларини эса 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Аввалроқ Президент фармони билан 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича квотаси тасдиқланганди.

Bugun — LIVE