Жамият - 15:22 · 20.06.2022

Ўзбекистонда йигитлар ўртача неча ёшда уйланаётгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган эркакларнинг ўртача ёши 26,5 ёшни ташкил этди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, ҳудудлар кесимида илк бор оила қураётган эркакларнинг ўртача ёши қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон — 26,1 ёш;
  • Андижон вилояти — 26,4 ёш;
  • Бухоро вилояти — 25,4 ёш;
  • Жиззах вилояти — 26,8 ёш;
  • Қашқадарё вилояти — 26,8 ёш;
  • Навоий вилояти — 26,4 ёш;
  • Наманган вилояти — 26,1 ёш;
  • Самарқанд вилояти — 26,3 ёш;
  • Сурхондарё вилояти — 26,9 ёш;
  • Сирдарё вилояти — 27,2 ёш;
  • Тошкент вилояти — 27,1 ёш;
  • Фарғона вилояти — 26,1 ёш;
  • Хоразм вилояти — 25,6 ёш;
  • Тошкент шаҳри — 27,1 ёш.

Аввалроқ Ўзбекистонда 50 ва ундан катта ёшда оила қурганлар сони маълум бўлганди. Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойида қанча олий маълумотли эркак оила қургани маълум қилинган.

Bugun — LIVE