Ўзбекистонга январь–май ойларида хориждан 19,3 миллион долларга парранда гўшти импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Қайд этилишича, 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 та давлатдан 19,3 миллион долларга қарийб 20 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 966 тоннага ошган.
Қуйида 5 ойда Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар рўйхат келтирилган:
Польша – 5,5 минг тонна
Туркия – 3,4 минг тонна
Россия – 3 минг тонна
Бельгия – 2,3 минг тонна
АҚШ – 1,8 минг тонна
Нидерландия – 858 тонна
Литва – 690 тонна
Германия – 443 тонна
Аввалроқ январь–март ойларида Ўзбекистонга 14 та давлатдан 11,7 миллион долларга 12,4 минг тонна парранда гўшти сотиб олингани ҳақида хабар берилганди.