Жаҳон - 18:29 · 20.06.2022

Қозоғистонда Россия кўмирини ташиётган вагонлар тўсиб қўйилгани рад этилди

Россия Қозоғистондан нефтни Новороссийск порти орқали жўнатишни чеклагани, бунга жавобан Нурсултон ҳудудидаги 1700 вагон рус кўмирини тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Транспорт қўмитаси ушбу ҳабарларни рад этди.

Фото: «Яндекс»

Қўмитага кўра, мамлакат ҳудудида Россия кўмири ташилаётган 1700 та вагон йўқ. Шу билан бирга Россия темир йўлларида Қозоғистон ёки мамлакатдан кўмир ташувчи вагонлар ҳам мавжуд эмас.

«Россия темир йўллари билан фаолият штат режимида ишламоқда, экспорт ва импортда кечикишлар йўқ», — Қозоғистон Темир йўл инфратузилмаси ва юк ташиш бошқармаси бошлиғи Сатжан Озбеков.

Қозоғистон сохта маълумотни икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини обрўсизлантиришга қаратилган қасддан тўлдириш деб ҳисоблашини таъкидлаган. Шунингдек, Қозоғистон ва Россия қонунчилигида била туриб ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 июнь куни Владимир Путин билан биргаликда Санкт-Петербург форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Қозоғистон Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаслигини айтган.

Bugun — LIVE