Жаҳон - 8:41 · 20.06.2022

Қозоғистонда товуқлар номаълум касалликдан нобуд бўла бошлади

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида товуқлар оммавий равишда номаълум касалликдан нобуд бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Pixabay»

Маълум қилинишича, номаълум касалликнинг биринчи авж олиши бир неча ой олдин Россия билан чегарадош Ленино қишлоғида содир бўлган. Қишлоқда яшовчи Елена Едикованинг айтишича, маҳаллий ветеринар бир нечта ўлган паррандани текшириш учун олиб кетган. Натижа бир ёки икки ҳафта ичида маълум бўлади.

«Мен ҳар доим товуқларга эҳтиёткорлик билан қарайман. Шу ҳафта уйдан чиқиб, товуқларим нобуд бўлганини кўрдим. Икки ёки уч эмас, нақд йигирмата. Қўшнимнинг ҳамма товуқлари эса бир кечада нобуд бўлди. Айни дамда қишлоғимиз деярли бутунлай товуқсиз қолиди», — дейди Елена Едикова.

Вазиятга туман ветеринария станцияси директори Нурлан Кистаубаев изоҳ берган. «Бу рост, паррандалар йил бошида касал бўла бошлади ва бу ҳолат фақат товуқларда кузатилмоқда. Апрель ойида юзта товуқ нобуд бўлди. Уларни текшириштишга ҳеч ким бермаган, чунки одамлар уларнинг ўлигини дарҳол йўқ қилган», — дейди Нурлан Кистаубаев.

Қайд этилишича, худди шундай ҳолат 2022 йилнинг апрель ойида Қорабалиқ вилоятида ҳам кузатилган. Ўшанда ветеринария шифокорлари товуқлар заҳарланнган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Вилоят ветеринария бошқармаси маълумотларига кўра, клиник белгилар Ньюкасл касаллигига ишора қилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Оқшоқи қишлоғида 80 бошдан ортиқ сигир ва бузоқлар номаълум касалликдан нобуд бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, АҚШда қушларни нобуд қиладиган номаълум касаллик тарқалган.

Bugun — LIVE