Жаҳон - 19:42 · 20.06.2022

Россияда Кремлнинг Луганск ва Донецкни тан олиши тарих дарслигига киритилди

Россияда Кремлнинг Луганск ва Донецкни тан олиши мактабнинг тарих ўқув дастурига киритилди. Бу ҳақда «РБК Украина» хабар берди.

Фото: «Focus.ua»

Маълум қилинишича, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари учун «Россиянинг янги тарихига кириш» курси бўйича тахминий иш дастури тайёрланган. Курс мавзулари орасида Қримни Россия билан «қайта бирлаштириш» ва «Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича Бутунроссия овоз бериш» ва «Россиянинг Луганск ва Донецкни тан олиши» мавжуд.

Таъкидланишича, тарих мавзуси аллақачон 9-синф ўқувчилари учун 2022 йилги намунавий дастурга киритилган.

Аввалроқ Россияда мактабларда ҳушёрлик дарсини ўтиш таклиф қилинганди. Шунингдек, Грузияда шахмат биринчи синфдан мажбурий фан сифатида ўргатилиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE