Самарқандда омборхона ва дўконда ёнғин содир бўлди — видео

Самарқандда 20 июнь куни омборхона ва дўконда ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Келтирилишича, шу куни соат 19:25 да Самарқанд шаҳри «Боғисарой» МФЙ Спитамин шох кўчаси 68-уйда жойлашган 1985 йилда тўғилган фуқаро С.Т. га тегишли бўлган «Саидабегим» оилавий корхонасига қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБ хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига соат 19:28 да етиб борилган, соат 20:00 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 20:35 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус сув ташиш техникаси жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида омборхона ва савдо дўконининг тахминан 210 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва омборхона ичида пахта тойлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан 350 квадрат метр сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин тахминан электр симларининг қисқа туташувидан содир бўлган. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Мирбозор бозорида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, вилоятдаги Ургут деҳқон бозорида 24 май, душанба куни ёнғин юз бергани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради