Танкер-музей, миниатюралар ва ретромобиллар: Бокунинг энг ажойиб тўпламлари — суратларда

«Bugun.uz» мухбири Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон Давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-тур доирасида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган учта ажойиб музейга ташриф буюрди. Ушбу музейлар уларни зерикарли деб биладиганларнинг одатий қарашларни ўзгартириб юбора олади.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Танкерлар музейи

Биринчи ва ягона «Сурахани» танкер-музейи 1957 йилдан буён Каспий денгизи соҳилида, Биби-Эйбат қишлоғида жойлашган. Кема 1980 йилларгача нефтни қайта ишлаш заводи сифатида ишлаган, кейинчалик тозаловчи станция, шундан сўнг музейга айланган. У 2021 йилда очилган. Уни яратишда Англия, Норвегия, Россия ва Туркиядан мутахассислар иштирок этган.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Ташқи томондан кема кичикроқ бўлиб, унчалик эътибор тортмайди, аммо ичкарида сизни қизиқарли манзара кутади. Музей жами 11 та хонадан иборат. Уларнинг ҳар бирида интерфаол доскалар, экранлар ва ўқув симулятори мавжуд. Бу ерда, шунингдек, 360 даражали экран, навигация ва алоқа хонаси, ресторан, Морзе телеграф аппарати ва бошқалар ҳам бор. Экспонатлар бутун дунёдан тўпланган бўлиб, уларнинг сони 3 мингдан ортиқ. Шундай ноёб экспонатлардан бири ХVIII асрга тегишли Девис квадрантидир.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Музей директори Турал Ибрагимовнинг айтишича, бинонинг 90 фоизи қайта тикланган. Унга йил давомида 54 минг киши ташриф буюрган.

Миниатюра музейи

Эски шаҳарда (Ичери-шеҳер) ноёб миниатюра музейи мавжуд бўлиб, унда бутун дунё китоблари кичик форматларда тақдим этилади. Энг кичик китобнинг ҳажми 0,75 миллиметрни ташкил қилади. Музей тўпланган китобларнинг кўплиги билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Ўшанда унда 2,3 мингдан ортиқ китоб бўлган. Бугунги кунда музейда дунёнинг 83 давлатидан, жумладан, Ўзбекистондан 6 мингга яқин экспонат мавжуд.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Бу ерда ўзбек китобларидан «Мустақиллик асослари», «Ўзбекистон», Зулфиянинг «Фақат севги ила» ва бошқалар тақдим этилган.

Ретро автомобиллар музейи

2012 йилда қурилган Ҳайдар Алиев марказининг тўртинчи қаватида ретромобиллар музейи жойлашган. Бу ерда «Porsche»дан «Mercedes-Benz»гача бўлган жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг турли даврлардаги автомобилларини кўриш мумкин. Барча экспонатлар Озарбайжон автомобиль федерациясига тегишли бўлиб, автомобиллар сони 85 тани ташкил қилади.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин