Жаҳон - 12:52 · 20.06.2022

Telegram расман пулли обунани ишга туширди

Telegram жамоаси мессенжер фойдаланувчилари учун пулли Premium обунасини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, россиялик фойдаланувчилар учун обуна нархи 449 рублни ташкил қилади. Пулли версия 4 гигабайтгача файл юклаш, овозли хабарларни матнга таржима қилиш, рекламасиз постлар, эксклюзив стикерлар, реакциялар, кенгайтирилган диалог бошқаруви, файлларни юклашда устуворлик, обуначилар учун белгилар беришни ўз ичига олади.

Компания обунани пулли қилишга қарор қилган, чунки обуна функцияларининг аксарияти серверларни сотиб олиш каби қўшимча харажатларни талаб қилади. Бундан ташқари, Telegram Premium сотувидан тушган маблағ мессенжернинг асосий версияси барча фойдаланувчилар учун бепул бўлиб қолишига имкон беради.

2022 йилда Telegram дунёдаги энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирган ва мессенжернинг фаол фойдаланувчилари сони ойига 700 миллион кишидан ошган.

Аввалроқ Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram фаолияти чекланиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Telegram мессенжерида янгиликлар тасмаси пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE