Тошкентдаги хусусий боғчада ёнғин содир бўлгани хабар қилинди — видео

Тошкентдаги Миробод туманидаги хусусий боғчалардан бирида ёнғин содир бўлгани хабар қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ёнғин аслида Миробод тумани «Миробод» МФЙдаги хонадонлардан бирида содир бўлган, ўрганиш натижаларига кўра ушбу ёнғин хусусий боғчанинг орқа томонидаги хонадонда содир бўлгани аниқланган.

Қайд этилишича, 20 июнь куни соат 17:48 да Тошкент шаҳар Миробод тумани «Миробод» МФЙ жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:56 да етиб бориб, соат 18:18да ёнғин қуршаб олинган, соат 18:31да батамом ўчирилган.

Ёнғиндан ушбу хонадоннинг тахминан 80 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй-жихозлари ёнган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади, ёнғининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Бухорода магистрал газ қувури ёниб кетганди. Шунингдек, Самарқандда бир нечта савдо дўконлари ёниб кетгани хабар берилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма