Тошкентнинг 8 та тумани иссиқ сувдан вақтинча узилади
Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу бўйича пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш эълон қилди.
Фото: «Bugun.uz»
«ТошИЭМ»га келувчи юқори босимли магистраль газ қувурида юзага келган носозлик сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 20 июнь соат 18:00 дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади:
Миробод;
Яккасарой;
Яшнобод;
Мирзо Улуғбек;
Юнусобод;
Шайхонтоҳур;
Чилонзор;
Сергели.
Таъкидланишича, юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.
Аввалроқ пойтахтнинг 4 та туманида иссиқ сув талаб даражасида етказиб берилмагани аниқланганди. Шунингдек, «Тошиссиққуввати» 2020 йилни 869 миллиард сўм зарар билан якунлагани маълум бўлган.