Жамият, Тошкент ш. - 14:57 · 20.06.2022

Видео: Тошкентни яна сув босди

Тошкент шаҳри ва, умуман, республиканинг турли ҳудудларида 20 июнь куни кучли ёғингарчилик кузатилди. Бунинг оқибатида пойтахтнинг қатор кўчаларида сув тошқини кузатилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат тасвирланган видеолар тарқалмоқда. «Bugun.uz» уларни бир жойга жамлади.

Кучли ёғингарчилик соат 13:00 атрофида бошланди. Қуйидаги видео пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида туширилган.

Ёмғирнинг тезлигига мутаносиб тарзда тармоқларда ҳам унинг оқибатлари акс этган видеолар тарқала бошлади. Алишер Навоий кўчасида автомобиль йўлини сув босди. Видеодан кўриш мумкинки, тўпланган сув айрим машиналарнинг таг қисмидан ҳам юқорига кўтарилган. Маълумот учун, ушбу кўча яқинда таъмирдан чиқди.

Худди шундай ҳолат бошқа (кўплаб) кўчаларда ҳам кузатилган.

Тошкентдаги «Малика» бозорида ҳам кучли ёғингарчилик пайтида сув тошди.

«Малика» бозори атрофидаги йўлларда ҳам шундай ҳолат — тошқин.

Яна бир қўрқинчли манзара:

Пойтахтдаги қисқа муддатли, аммо шиддатли ёмғирдан кейин нафақат йўллар, балки биноларга сув кирди. Тармоқларда Олмазор туманида жойлашган «Riviera» савдо маркази томидан сув оқаётгани акс этган видео ҳам тарқлади.

Шаҳардаги туннелларда эса оддий йўллардан кўра кўпроқ сув тўпланган.

Аввалроқ Намангандаги кўчалардан бирида қувурга чиқиндилар тўпланиб қолиши оқибатида сув тошганди.

Bugun — LIVE